Загрузка
Загрузка
Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаий Россияда даволанаётгани маълум қилинди
Дунё

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаий Россияда даволанаётгани маълум қилинди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эроннинг янги сайланган Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида олган жароҳатларини даволатиш учун яширинча Москвага олиб борилди. 

Россия Президенти Владимир Путин Эрон Президенти Масуд Пезешкиан билан телефон орқали мулоқот қилган ва Можтабо Хоманаийнинг Москвада даволанишини ташкил этишни таклиф қилган. Маълумотларга кўра, янги раҳбар 28 февраль куни, ҳарбий амалиётларнинг илк кунидаёқ жароҳат олган ва шундан бери омма олдида кўриниш бермаган.

Мужтабо Хоманаий Россия ҳарбий самолётида Москвага етказилган. Бу қарор ҳам сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳам Исроил томонидан бўлаётган хавфсизлик таҳдидлари сабабли қабул қилинган.

Манбаларга кўра, Москвага келганидан сўнг у муваффақиятли операция қилинган. Ҳозирда у президент резиденцияларидан бири ҳудудидаги махсус клиникада даволанмоқда.

9 март куни Олий раҳбар этиб сайланганидан бери Мужтабо Хоманаий халққа фақат ёзма мурожаат йўллаган, бироқ шахсан камералар қаршисида кўриниш бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 1 март кунги ҳаво ҳужумлари оқибатида Эроннинг аввалги раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлган эди. Унинг ўғли Мужтабо Хоманаий эса оғир жароҳат олгани сабабли доимий тиббий назоратга муҳтож бўлиб қолган.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Эроннинг янги тайинланган олий раҳбари Мужтабо Хоманаий ва яна тўққиз нафар юқори мартабали мулозим ҳақида маълумот берганларга 10 миллион долларгача мукофот ваъда қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...