Загрузка
Загрузка
Эроннинг янги Олий раҳнамоси қаерда?
Дунё

Эроннинг янги Олий раҳнамоси қаерда?

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 30 март куни, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий ўзбек ОАВ ходимлари билан учрашди. Учрашувда Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хомаинийнинг жароҳат олгани ва чет элда даволанаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Batafsil.uz мухбири бу ҳақида хабар берди. 

Ижтимоий тармоқлар ва қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хомаинийнинг кўриниш бермаётгани турли тахминларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, унинг ҳарбий зарбалар вақтида жароҳат олиб, даволаниш учун Москвага кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Эрон томони Мужтабо Хомаинийнинг саломатлиги ёки қаерда эканлиги борасидаги салбий даволарни инкор этди. Эрон расмийларига кўра, бу каби хабарлар Ғарб ва Исроил томонидан олиб борилаётган тарғибот урушининг бир қисмидир. 

Олий раҳнамонинг кўриниш бермаётгани унинг хавфсизлигини таъминлаш ва мавжуд уруш ҳолати билан изоҳланмоқда. 

Эрон томони бу каби хабарларни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган дезинформация деб баҳоламоқда. Ҳозирда Олий раҳнамо ўз вазифасини бажаришда давом этаётгани ва унинг саломатлиги борасида хавотирга ўрин йўқлиги таъкидланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...