Загрузка
Загрузка
Германияда таҳсил олган туркистонлик қизларнинг тарихий мактублари илк бор эълон қилинди
Дунё

Германияда таҳсил олган туркистонлик қизларнинг тарихий мактублари илк бор эълон қилинди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германия архивларидан 1920-йилларда ўқишга юборилган туркистонлик талабаларнинг ҳаёти ва дунёқарашини акс эттирувчи ноёб ҳужжатлар, хусусан, илк ўзбек олима қизларининг қўлёзма иншолари топилди.Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаевнинг маълум қилишича, тадқиқотчи Ботирали Жондорий томонидан Германия архивларидан Саттор Жаббор, Абдуваҳҳоб Муродий каби жадидлар билан бир қаторда, Хайринисо Мажидхонова ва Марям Султонмуродоваларнинг Дармштадтда ёзган иншолари қўлга киритилган. 

1925 йилга оид ушбу қўлёзмалар орасида Хайринисо Мажидхонованинг "Осиё билан Оврупанинг бир-бирига бўлган таъсирлари" ҳамда Марям Султонмуродованинг "Турк адабиётида сўнгги жараён" номли ижодий ишлари алоҳида илмий аҳамиятга эга.

Хусусан, Хайринисо Мажидхонова ўз иншосида Осиё ва Европа маданиятларининг ўзаро алоқасини таҳлил қилган. Муаллифнинг таъкидлашича, қадимда Европа маданиятни Осиёдан олган бўлса, кейинги даврларда Осиё халқлари илмдан узоқлашиш ва диний мутаассиблик туфайли орқада қолган.

Замонавий даврда давлат бошқаруви, мактаб таълими ва санъат соҳасида Европа тажрибасини ўзлаштириш орқали шарқ халқлари қайта уйғонмоқда. Усмонли турк шоирларининг француз адабиётига тақлиди халқни ғафлатдан уйғотишда муҳим роль ўйнаган.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...