Загрузка
Загрузка
Индонезияда автобус билан юз берган ЙТҲда 16 киши ҳалок бўлди
Дунё

Индонезияда автобус билан юз берган ЙТҲда 16 киши ҳалок бўлди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Индонезияда йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши жароҳат олди.

ЙТҲ Транс-Сяван пуллик автомобиль йўлининг Семаранг порт шаҳри яқинидаги қисмида содир бўлди, деб хабар бермоқда News Asia.

Нашр маълумотларига кўра, жабрланганлар шошилинч равишда яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига етказилган. Ҳалок бўлганларнинг бир қисмининг шахси аниқланган. Воқеа жойида полиция ходимлари, соғлиқни сақлаш вазирлиги ва фавқулодда хизматлар вакиллари ишламоқда.

Аввалроқ Жакарта - Жокякарта йўналишида ҳаракатланаётган автобус катта тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, транспорт воситаси йўл тўсиғига урилиб, ағдарилган.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...