Загрузка
Загрузка
Қирғизистон президенти оғир жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилди
Дунё

Қирғизистон президенти оғир жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон президенти Садир Жапаров аёллар ва болаларга қарши ўта оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайтариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди.

Таклиф вояга етмаганларни зўрлаганлик ва аёлларни ўлдириб зўрлаганлик учун олий жазо чорасини жорий этишни назарда тутади. Президент қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Аввалроқ, 2020, 2022 ва 2023 йилларда парламент депутатлари ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилган, бироқ Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятлари ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини айтиб, бу ташаббусни қўллаб-қувватламаган.

Эслатиб ўтамизки, 2007 йилда Қирғизистон ўлим жазосини ўз қонунчилигидан расман чиқариб, уни умрбод қамоқ жазосига алмаштирган эди.

Ўзбекистонда шунга ўхшаш чақириқлар 2024 йилнинг ёзида янграган эди. Ўшанда "Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров мамлакат ўта оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайтариши кераклигини айтганди. Унинг баёноти Тошкентда уч ёшли боланинг ўлдирилиши ортидан эълон қилинди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...