Загрузка
Загрузка
Исроил армияси молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда
Дунё

Исроил армияси молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) бош штаби бошлиғи Эяль Замир армияда молиялаштириш етишмаслиги юзага келгани ва бу қўшинларнинг жанговар шайлигига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, армия бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда фаолият олиб бораётган шароитда маблағ танқислигига дуч келмоқда.

"Афсуски, ҳозир ЦАҲАЛ бюджети билан боғлиқ муаммога дуч келяпмиз. ЦАҲАЛ барча фронтларда ҳаракат қилаётган бир пайтда маблағ етишмаслиги билан курашишимизга тўғри келмоқда. Бу ҳолат ЦАҲАЛнинг жанговар шайлигига зарар етказмоқда", — деган Замир вазиятни баҳолаш бўйича йиғилишда.

Шу билан бирга, Бош штаб раҳбари сентябрь ойида бошланадиган яҳудийларнинг кузги байрамлари даврида армия барча бўлинмаларда бир нечта фронтда тўлиқ жанговар шай ҳолатини сақлаб қолишини таъкидлаган.

Замир оператив кучлар қисқартирилмаслигини билдирган. Ғарбий соҳилдаги вазият ва яқинлашаётган байрамларни ҳисобга олиб, у ушбу ҳудудда қўшимча кучларни жойлаштириш учун яна бир дивизиянинг жанговар шайлигини оширишга буйруқ берган.

Шунингдек, Ғарбий соҳилдаги вазият кескинлашган тақдирда бўлинмалар ва батальонларни зудлик билан қўшимча куч сифатида жойлаштиришга тайёргарлик кўриш топширилган.

Замир ЦАҲАЛ олдида ҳали кўплаб чақириқлар турганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, армия Эрон, Ливан ва Ғазо секторигача бўлган барча фронтларда юқори даражадаги шайлик ҳолатида қолмоқда.

Бош штаб бошлиғи армия фаолиятини чалғитиши ва унинг тайёргарлигига путур етказиши мумкин бўлган масалаларга аралашмаслигини, қарорларида фақат Исроил хавфсизлигини асос қилиб олишини айтган.

Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Суриядаги Абу-эд-Духур авиабазасига ҳаво зарбасини берганди. Бироқ аввал Сурия ҳукумати ва АҚШ вакиллари огоҳлантирилганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, қарор Исроил разведкаси Туркиянинг мазкур авиабазада амалга ошириши мумкин бўлган ҳаракатлари мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши эҳтимоли ҳақида маълумот олганидан сўнг қабул қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...