Загрузка
Загрузка
Кинодагидек, йирик ва маҳорати юксак ўғирлик: Германияда банкда миллионлаб евро ўғирланди
Дунё

Кинодагидек, йирик ва маҳорати юксак ўғирлик: Германияда банкда миллионлаб евро ўғирланди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германиянинг ғарбида жойлашган Гельзенкирхен шаҳрида Sparkasse банки филиалида содир этилган йирик ўғирлик мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ушбу воқеа Германия тарихидаги энг йирик банк ўғирликларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Маълум қилинишича, ўғирлик 2025 йил 28 декабрдан 29 декабрга ўтар кечаси, банк ёпиқ бўлган пайтда содир этилган. Жиноятчилар банкнинг кўп қаватли автотураргоҳидан кириб, бетон деворни махсус асбоблар ёрдамида тешиб ўтган ва банкдаги шахсий сейфлар жойлашган бўлимга ноқонуний кирган. Натижада тахминан 3 200 та шахсий сейф бузиб очилган.

Дастлабки баҳоларга кўра, ўғирланган нақд пул, олтин ва зеб-зиёратларнинг умумий қиймати 10 миллиондан 90 миллион еврогача бўлиши мумкин. Шу билан бирга, сейфларда сақланган мулк миқдори банк томонидан назорат қилинмагани сабабли аниқ зарар ҳажмини белгилаш қийин.

28 декабрь куни кечқурун автотураргоҳ зинапоясида катта сумкалар кўтариб юрган номаълум шахслар кузатилган. Эртаси куни эса кузатув камералари автотураргоҳдан чиқиб кетган қора рангли Audi RS6 автомобилни қайд этган. Машинада ниқоб таққан шахслар бўлган, давлат рақами эса ўғирланган бўлиб чиққан.

Полиция маълумотига кўра, жиноят жуда профессионал тарзда режалаштирилган. Ҳозирда гумонланувчиларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳар бир шахсий сейф банк томонидан энг кўпи билан 10 300 еврогача суғурталанган. Шу сабабли банк олдида тўпланган мижозларнинг аксарияти кўрилган зарар ушбу миқдордан анча юқори эканини билдирмоқда. Умуман олганда, ҳодисадан тахминан 2 700 нафар мижоз жабр кўрган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...