Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Колорадо штати жанубида 30 дан ортиқ транспорт воситаси иштирокида юз берган оммавий авария оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққан ушбу ҳалокатда яна 29 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
The Denver Post нашрининг хабар беришича, кўнгилсиз ҳодисага кучли шамол ва йўлларда кўриниш масофасининг кескин пасайиб кетгани сабаб бўлган. Оммавий тўқнашувда уч ўнгдан зиёд транспорт воситалари, жумладан, енгил ва юк машиналари иштирок этган.
Воқеа жойида қутқарув ва тиббий ёрдам ҳодимлри иш олиб борди. Жароҳат олган 29 нафар фуқаро зудлик билан яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига етказилди. ЙТҲнинг яна 10 нафар иштирокчиси жиддий жароҳат олмагани сабабли воқеа жойида қолган ва уларга зарур ижтимоий ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар мавжуд емас