Загрузка
Загрузка
Колумбиядаги авиаҳалокатда парламент аъзоси ва яна 14 киши ҳалок бўлди
Дунё

Колумбиядаги авиаҳалокатда парламент аъзоси ва яна 14 киши ҳалок бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Колумбиянинг Норте-де-Сантандер провинциясида содир бўлган кичик самолёт ҳалокати натижасида бортдаги барча йўловчилар қурбон бўлди. Қурбонлар орасида мамлакат Конгресси аъзоси, инсон ҳуқуқлари фаоли Диогенес Кинтеро ҳам бор.

Кеча, 28 январь куни Колумбия вақти билан соат 11:42 да Кукута шаҳридан Оканя йўналиши бўйича ҳавога кўтарилган Satena давлат авиакомпаниясига тегишли самолёт манзилга етиб бормаган. Парвоз бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб алоқа узилган. Қутқарув гуруҳлари Курасика жамоаси яқинидаги тоғли ҳудуддан самолёт қолдиқларини топишган.

Бортда жами 15 киши — 2 нафар экипаж аъзоси ва 13 нафар йўловчи бўлган. Колумбия Транспорт вазирлиги тирик қолганлар йўқлигини расман тасдиқлаган.

Қурбон бўлган мутасадди, 36 ёшли парламент аъзоси Диогенес Кинтеро 2016 йилги тинчлик келишуви доирасида қуролли можаро қурбонлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган махсус ўринлардан бирини эгаллаган эди.

Конгресс аъзолигига номзод ва таниқли ижтимоий фаол Карлос Салседо ҳам ҳалок бўлганлар орасида бор.

Самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмаган. Бироқ, парвоз атиги 40 дақиқа давом этиши керак бўлган қисқа масофада ва алоқа узилгандан сўнг дарҳол ҳалокат содир бўлгани техник носозлик ёки тоғли ҳудуддаги мураккаб об-ҳаво шароити билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Мамлакат президенти Густаво Петро фожиа муносабати билан таъзия билдирган.

Кеча ҳам Ҳиндистонда авиаҳалокат натижасида Маҳараштра штати бош вазири ўринбосари ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...