Загрузка
Загрузка
Марокашда сув тошқини  21 кишини ҳалок қилди
Дунё

Марокашда сув тошқини 21 кишини ҳалок қилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марокашнинг Сафи вилоятида (Работдан 300 км жанубда жойлашган) содир бўлган фожиавий сув тошқинлари мамлакат аҳолисини ларзага солди. 15 декабрь куни расмийларнинг маълум қилишича, тўсатдан бир соатга яқин давом этган кучли ёмғир оқибатида юзага келган тошқинлар 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган.  

Зудлик билан ўтказилган тиббий ёрдам натижасида тошқиндан 32 киши жабрлангани аниқланган. 

Айтиш жоизки, бу табиий офат Марокашда етти йиллик қурғоқчиликдан сўнг кузатилаётган аномал даражада нам об-ҳаво фонида содир бўлган.

Сафи эски шаҳрида камида 70 та уй ва бизнеслар сув остида қолган. 

Синоптиклар мамлакатда яна ёмғир ёғишини башорат қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марокашнинг қадимий Фос шаҳрида жойлашган иккита тўрт қаватли бино қулаб тушиши натижасида камида 19 киши ҳалок бўлганди ва 16 киши жароҳатланган эди. Афсуски, ҳалок бўлганлар орасида бир нечта болалар ҳам борлиги аниқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...