Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марокашнинг қадимий Фос шаҳрида жойлашган иккита тўрт қаватли бино қулаб тушиши натижасида камида 19 киши ҳалок бўлди ва 16 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида бир нечта болалар ҳам борлиги аниқланган. Ҳодиса 13 декабрь куни кечаси Ал-Мустақбал даҳасида юз берган. Маълумотларга кўра, ушбу биноларда саккизта оила истиқомат қилган.
Ҳодиса жойига полиция ва фуқаро муҳофазаси хизматлари етиб борган. Жароҳатланганлар Фос шаҳридаги госпиталга етказилган.
Марокашда биноларнинг қулаб тушиши ёки заифлиги билан боғлиқ муаммолар аввал ҳам кузатилган. Баъзи мутасаддиларнинг фикрича, 2023 йилдаги кучли зилзилалар туфайли кўплаб иншоотлар заифлашиши мумкин.
2023 йилда ҳукумат Марокаш ва унинг атрофидаги ҳудудларда 12 мингдан ортиқ бинони хавфли деб топган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 396 та бино қурилишида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилганди. 200 дан ортиқ объектлар бўйича судларга бузиб ташлаш тўғрисида даъволар юборилган, 100 дан ортиғи демонтаж қилинган, 40 тасига жиноий иш қўзғатилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас