Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Камчатка ўлкасидан 74 ёшли маҳаллий фуқаро қирғизистонлик меҳнат муҳожирини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Марҳумнинг танишлари унинг июнь ойида ғойиб бўлгани ҳақида полицияга хабар берган. Шундан сўнг у федерал қидирувга берилган, аммо фақат сентябрь ойида йўл четидаги қопдан жасади топилган.
ИИВнинг ўлка бошқармаси маълумотларига кўра, мигрант узоқ вақт давомида Петропавловск-Камчатский дўконида юк ташувчи бўлиб ишлаган. Охирги марта уни иш жойидаги кузатув камераларида кўришган. Тезкор ходимлар унинг ҳудудни тарк этмаганини, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмаганини, қариндошлари ва танишлари унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса билмаслигини аниқладилар.
Август ойида унинг бедарак йўқолиши бўйича қотиллик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бир ой ўтиб, маҳаллий фуқаро Шарқий шоссе четида одам қолдиқлари солинган қопни топиб олган. Ўтказилган ДНК экспертизаси ушбу қолдиқлар бедарак йўқолган Қирғизистон фуқаросига тегишли эканини ва унинг ўлими зўравонлик йўли билан содир этилганини тасдиқлади.
Терговчилар марҳумнинг собиқ иш берувчисини қотилликда гумон қилишди. Нафақахўр кейинчалик ўз айбини тан олган. Уни қамоққа олишган.
Аввалроқ Ханти-Мансийск автоном округи ҳукумати Россияда бўлиш режимини бузгани учун 150 дан ортиқ чет эл фуқаросини чиқариб юборган эди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлиб чиқди.
Изоҳлар мавжуд емас