Загрузка
Загрузка
Россия мигрантлар фарзандларининг бепул ўқишини бекор қилмоқчи
Дунё

Россия мигрантлар фарзандларининг бепул ўқишини бекор қилмоқчи

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) Давлат думаси депутатлари хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари учун 10–11-синфларда таълимни пуллик қилишни таклиф этмоқда. Қонун лойиҳаси ҳукумат хулосасини олиш учун юборилган. Ташаббус муаллифлари бу орқали тежалган маблағларни россиялик юқори синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлашга йўналтиришни таклиф қилмоқда.

ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкийнинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, тегишли ўзгартишлар "Россия Федерациясида таълим тўғрисида"ги қонуннинг 78-моддасига киритилиши режалаштирилган.

Қонун лойиҳасига кўра, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия мактабларида ўрта умумий таълимни фақат мамлакатнинг халқаро шартномалари ёки федерал қонунларида назарда тутилган ҳолатларда бепул олиши мумкин бўлади. Қолган ҳолларда 10–11-синфларда ўқиш пуллик асосда ташкил этилиши таклиф қилинмоқда.

Слуцкийнинг фикрича, мигрантлар фарзандларининг юқори синфларда бепул таълим олиши ҳудудий ва маҳаллий бюджетларга қўшимча юк туширмоқда. Унинг таъкидлашича, ушбу харажатларни қисқартириш орқали россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ маблағ ажратиш мумкин.

Таклиф мактабнинг 9-синфини битирган хорижлик ўқувчиларнинг ўрта махсус таълим олишига чеклов қўймайди. Қонун лойиҳасида уларнинг коллеж ва бошқа ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилиниши тартибини ўзгартириш назарда тутилмаган. Россиядаги тегишли тажриба доирасида 9-синф битирувчилари бундай муассасаларга соддалаштирилган тартибда кириши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...