Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москва вилояти, Одинцово тумани округидаги нуфузли Успенский мактабида қонли ҳужум юз берди. 9-синф ўқувчиси мактабга пичоқ ва қурол билан бостириб кириб, қўриқчини ва икки нафар кишини яралаган, ҳамда 4-синф ўқувчисини ўлдирган. Маълум бўлишича, қотил жиноятни миллий нафрат негизида, олдиндан режалаштирган ҳолда содир этган.
Тергов маълумотларига кўра, 15 ёшли ўқувчи бир ҳафта давомида ҳужумга тайёргарлик кўрган. Бу вақт ичида у "Менинг ғазабим" деб номланган 11 саҳифали манифест ёзган, унда одамларга нисбатан нафратини ифода этган ва уларни миллати ва дини бўйича таснифлаган. Ўз ёзувларида ўсмир таълим муассасасига ҳужум қилиш ниятини билдирган.
Ҳужум 16 декабрь, сешанба куни Москва вақти билан соат 9:00 да (Тошкент вақти билан 11:00 да) Горки-2 қишлоғида жойлашган Успенская ўрта мактабида содир бўлган. Ўсмир мактабга пичоқ, қалампир гази ва қурол билан келган.
Гувоҳлар ва видеоёзувларга кўра, ҳужумчи мактаб ҳожатхонасида кийимларини алмаштирган ва тахминан саккиз дақиқа давомида мактаб йўлакларида эркин юрган, синфларга кирган ва ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, мактабда ишлайдиган Мария исмли "қора сочли" ўқитувчини қидираётганини айтган.
У йўлакда бошланғич синф ўқувчилари гуруҳи билан бирга ўқитувчига дуч келган ва ундан миллатини сўраган. Ўқитувчи болаларни ўзи билан тўсиб, уларни синф хонасига киргизиб юборган пайтда Кобилжон зинапоя томон қочиб кетганини пайқамай қолади. Шу пайт қотил боланинг ортидан боради. Уни тўхтатмоқчи бўлган қўриқчининг юзига қалампир гази сепиб, уни пичоқлайди. Афсуски, бола қочиб кетишга улгурмайди — унга бир нечта жароҳат етказилади ва у олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этади.
Қобилжоннинг онаси шу мактабда фаррош бўлиб ишлаган. Улар Тожикистон фуқароси бўлган. она хозирда шок холатида.
Ҳужумчи ўз ҳаракатларини видеога олиб, Telegram каналига жойлаган. Ҳатто қурбоннинг жасади фонида selfie тушган.
Ўсмирнинг эгнидаги футболкада ва каскисида No Lives Matter (NLM) "Ҳеч қайси ҳаёт муҳим эмас" деган ёзув бўлган.
Ҳужумдан сўнг ўсмир синфхоналардан бирига кириб, бир кишини гаровга олган. Махсус хизматлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида у қўлга олинган.
Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қотиллик) ва одам ўлдиришга уриниш бўйича иш қўзғатилган ва у ўз айбига иқрор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўзбек ва тожик диаспоралари раҳбарлари Россияда ноқонуний миграция фаолиятини ташкил этиш ва рус тили бўйича сертификатлар олиб бергани учун ҳибсга олинган эди.

Изоҳлар мавжуд емас