Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги йил байрами вақтида пиротехника воситаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш фожиага сабаб бўлди. Швейцарияда содир бўлган ушбу воқеада жароҳатланганлар сони 100 нафарга етган.
Кран-Монтана тоғ-чанғи курортида жойлашган икки қаватли "Le Constellation" клубида маҳаллий вақт билан соат 10:30 атрофида кучли портлаш содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага муассаса ертўласида пиротехника воситаларининг нотўғри сақлангани сабаб бўлган. Портлашдан сўнг бинода кучли ёнғин бошланган.
Фожиа оқибатида 40 га яқин киши ҳаётдан кўз юмди, 100 дан ортиқ одам турли даражадаги жароҳатлар олди. Ҳозирда бир неча ўнлаб фуқаролар турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида хорижлик сайёҳларнинг борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозирда аниқлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда янги йилнинг илк соатларида ЙТҲ рўй берганди. Бир машина ёниб кетган эди.

Изоҳлар мавжуд емас