Загрузка
Загрузка
Трамп АҚШ божхона тўловларидан 600 миллиард доллар даромад олганини эълон қилди
Дунё

Трамп АҚШ божхона тўловларидан 600 миллиард доллар даромад олганини эълон қилди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзи жорий этган агрессив тариф сиёсати Америка иқтисодиётини "ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ" қилганини ва бюджетга улкан маблағ келтираётганини таъкидлади.

Трампнинг Truth Social платформасида маълум қилишича, АҚШ хорижий мамлакатлардан импорт қилинадиган товарларга қўйилган божлар ҳисобига қарийб 600 миллиард доллар даромад олган ва бу кўрсаткич тез орада янада ошиши кутилмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг апрель ойида жорий этилган "ўзаро тарифлар" ва жазоловчи божлар мамлакатнинг молиявий ва миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаган.

Бироқ, ушбу савдо сиёсатининг қонунийлиги ҳозирда АҚШ Олий судида кўриб чиқилмоқда. Агар суд тарифларни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарса, Вашингтон ўнлаб миллиард долларни қайтариб беришига тўғри келиши ва Япония, Жанубий Корея ҳамда Европа Иттифоқи билан тузилган дастлабки савдо битимлари бекор бўлиши мумкин.

Шу ойда АҚШ Олий суди глобал тарифларнинг қонунийлиги бўйича якуний қарор чиқариши кутилмоқда. Аввалроқ федерал апелляция суди Трампнинг Конгресс розилигисиз бож жорий этиш ваколатига эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарган.

Ҳозирда АҚШда ўртача тариф ставкаси 16,3 фоизни ташкил этади. Суд тақиқи эса бу кўрсаткични камида икки бараварга камайтириши мумкин.

Трамп Россиядан нефть сотиб олишда давом этаётгани сабабли Ҳиндистонга нисбатан ҳам қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Трампнинг таъкидлашича, агар Олий суд тарифларни бекор қилса, унинг маъмурияти дарҳол "ўрнини босувчи бошқа восита" топади.

Америкалик тадбиркорлар гуруҳи ушбу тарифларни хусусий сектор учун зарарли ва ноқонуний деб ҳисоблаб, ҳукуматни судга берган. Шу билан бирга, Ҳиндистон мухолифати Бош вазир Модининг Трамп билан "дўстона алоқалари" иқтисодий босимлар олдида кутилган натижани бермаганини танқид қилмоқда. Трамп эса "сохта ОАВ"ни ушбу иқтисодий муваффақиятларни атайлаб яширишда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп 185 та давлатдан, шу жумладан Ўзбекистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун ҳам божларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...