Загрузка
Загрузка
Трамп кутган, Мачадо олган мукофот: 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори маълум бўлди
Дунё

Трамп кутган, Мачадо олган мукофот: 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори маълум бўлди

29
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун Норвегия пойтахти Ослода 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби эълон қилинди. Бу йилги нуфузли мукофот венесуэлалик  Мария Корина Мачадога топширилди. У мазкур мукофотга “Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини тарғиб қилиш бўйича тинмасдан фаолият юритгани ва диктатурадан демократияга адолатли ҳамда тинч йўл билан ўтиш учун курашгани учун” муносиб деб топилди.

Бу йилги эълон жараёни собиқ АҚШ президенти Доналд Трамп номи билан боғлиқ сиёсий шов-шувлар фонида ўтди. Трамп ўзини Нобел мукофотига лойиқ деб ҳисоблаб, бу ҳақда бир неча бор очиқ чиқишлар қилган. Бироқ таҳлилчилар унинг ғолиб бўлиш эҳтимоли жуда паст эканини таъкидлаган. Мутахассислар буни Трампнинг халқаро майдондаги айрим қарорлари — жумладан, АҚШни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Париж иқлим битимидан чиқаргани, айрим авторитар раҳбарларга нисбатан илиқ муносабати билан изоҳлашди.

Маълумотларга кўра, Нобел қўмитаси ўз қарорини Трамп эълон қилган Ғазодаги сулҳ ва гаровдагилар алмашинуви ҳақидаги янгиликдан аввал қабул қилган. CNN хабарига кўра, “Президент Трамп ва унинг жамоаси икки фронтдаги урушни тугатиш учун асос яратишда муайян саъй-ҳаракатлар қилгани учун ҳурматга лойиқ. Агар у келаси йил ҳам тинчлик ташаббусларини давом эттирса, 125-Тинчлик бўйича Нобел мукофотига даъвогар бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Нобел мукофотига номзодлар ҳар йили 31 январгача қабул қилинади. Танлов жараёни бир неча ой давом этади ва якуний қарор одатда август ёки сентябрь ойларида қабул қилинади. Бу йил эса жараён бироз чўзилган бўлса-да, Норвегия Нобел қўмитаси адолатли ва шаффоф тарзда ғолибни аниқлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...