Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтонда ўлим жазосини тиклаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли фармон Оқ уйнинг расмий сайтида эълон қилинди. Олий жазо қасддан одам ўлдириш жинояти учун судланган барча шахсларга нисбатан қўлланилади.
The Guardian нашрининг ёзишича, Трамп ўлим жазоси қайтарилишини оғир жиноятларни камайтиришга қаратилган "таъсирчан превентив чора" сифатида эълон қилган.
АҚШ пойтахтида сўнгги қатл 1957 йилда амалга оширилган. 1981 йилдан бу ерда олий жазога мораторий амал қилган. Президент фармони ижроси учун АҚШ прокуратураси ва адлия вазирлиги масъул бўлади. Пойтахт ҳудуди штат ҳисобланмайди, уни расман конгресс бошқаради.
Аввалроқ Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Дою Ваньгюй коррупцияда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинганди. Суднинг аниқлашича, у пудрат, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, корпоратив хўжалик фаолияти ва хизмат поғоналари бўйича кўтарилиш билан боғлиқ масалаларда "хизматлар" кўрсатган. Бунинг учун у умумий қиймати 32 миллион долларга тенг пул ва моддий бойликларни олди.
Изоҳлар мавжуд емас