Загрузка
Загрузка
Туркияда 12 ёшли ўқувчи мактаб директорини отиб қўйди
Дунё

Туркияда 12 ёшли ўқувчи мактаб директорини отиб қўйди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 22 декабрь куни, Туркиянинг Мерсин вилояти, Анамур туманида ўрта мактаб ўқувчиси таълим муассасаси ҳовлисида мактаб директорига қарата милтиқдан ўт очди. Айбланувчи ва унинг отаси қўлга олинган.

Рўшту Козим Южелен ўрта мактабининг 12 ёшли ўқувчиси М.К. номаълум сабабларга кўра 39 ёшли мактаб директори Эндер Карага ҳужум қилган. Оғир жароҳат олган директорч зудлик билан Анамур давлат шифохонасига етказилган, сўнг ҳаёти хавф остида бўлгани сабабли Мерсин университети тиббиёт факултети шифохонасига ўтказилган.

Жанубий жандармерия гуруҳлари ҳужумни содир этган ўқувчи ва унинг отасини қўлга олган.

Бу фожиадан сўнг юз берган мактабда ўқув жараёни бир кунга тўхтатилган.

Ҳозирда орган ходимлари воқеа сабабларини ва қурол боланинг қўлига қандай тушиб қолганини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олмаотадаги Логистика ва транспорт университетида ҳам (ALT University) 18 ёшли талаба 35 ёшли ўқитувчининг бўйин соҳасига пичоқ билан жароҳат етказганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...