Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча, 2 апрель куни Тошкент фотосуратлар уйида Рустам Бозоров асарлари кўргазмаси очилган. Рассомнинг исмини эшитиб, унинг мухлислари табассум қила бошлайдилар, зеро Рустамнинг асарлари ҳар доим байрамона, оптимистик ва ўзига хосдир!
Рустам Бозоров -шаҳар ва шаҳарликлар турмушининг биринчи ва ягона тасвирчиси, унинг расмларида шаҳар аҳолиси – таниқли шахслар Гагарин кўчасида, Чорсу бозорида, Бродвейда, кўргазма очилишида сайр қилиб юришибди... Сюжетнинг асосий қисмини одамлар, уларнинг юзлари, имо – ишоралари, ҳаракатлари ташкил қилади. Агар тарихчилар давримизни рассомларнинг асарлари асосида ўргансалар, биринчи навбатда уларга Бозоровнинг расмлари ёрдам беради.
Ва барча ишлар табассумга ундайди! Уларда қандайдир кинояли, кулгили жиҳатлар бордир ва ва карикатура шаклида тақдим этилган эмас, балки ҳаётнинг нозик қирралари рассом томонидан маҳорат билан қайд этилган. У ҳар доим ҳазил қилади, ҳатто қайғули сюжетларда ҳам…
Рассом 1968 йилда туғилган, у А.Н.Островский номидаги Театр-бадиий институтни (ҳозирги М. Уйгур номидаги санъат институти), монументал расослик бўлимини битирган. Рустам кўплаб кўргазмаларда, шу жумладан хорижий кўргазмаларда иштирок этган. Унинг расмлари бутун дунёга тарқалиб, шахсий коллекциялардан ўрин олган.
- "Сўнгги йилларда ижодга бўлган ёндашув бироз ўзгарди, янада мазмунли бўлди, мен аввалгидек тез ёзмаяпман. Ёшим ошгани сари, ҳамма каби, эҳтимол ҳаётимдаги муҳим нарсалар ҳақида ўйлай бошладим", - дейди Рустам Бозоров ва дарҳол "бу ишдаги ҳазил ва кинояларни бекор қилмайди", деб қўшиб қўйди.
Бозоровнинг асарларини чексиз томоша қилиш, кейинроқ яна қайтиш истаги пайдо бўлади. Расмларда эркаклар қурилиш учун лойни қоришмоқда, Чорсу бозори гумбази остида тўсатдан эски кема ва динозавр пайдо бўлади, замонавий санъат кўргазмасида меҳмонлар орасида тўсатдан ғалати одамлар кўриниш беради... Тўсатдан рассом мифологияга мурожаат қилган ва бу ҳам "тошкентчасига" чиққан, ажойиб ва таниш туюлади.
Рассомнинг асарлари кўргазмаси 12 апрелгача давом этади, бу воқеани ўтказиб юбориш учун ҳеч қандай сабаб муҳим бўлмайди!
Тошкент фотосуратлар уйи душанбадан ташқари барча кунларда соат 10:00дан 18:00 гача ишлайди.
Изоҳлар мавжуд емас