Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбдор деб топилиб, суд қарори билан шоир Шамсиддин Тўраевга 130 миллион сўмдан ортиқ товон пули тўлайди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, даъво Тураевнинг ўзи томонидан киритилган. Унинг айтишича, Қодиров унинг шеърларидан "Давлатинг борида," "Омонат" ва "Тингла дўстим" номли учта қўшиқда рухсатсиз фойдаланган.
Якунда суд хонандани шоирга муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун 112,5 миллион сўм, шунингдек, 20 миллион сўм маънавий зарарни қоплаш мажбуриятини юклади. Бундан ташқари, хонандага ижтимоий тармоқлар, телевидение, радио ва концертларда Тўраев шеърлари асосида қўшиқ куйлаш ва тарқатиш тақиқланди.
Аввалроқ Ботир Қодировнинг номи ижодий ҳуқуқлар билан боғлиқ баҳслар контекстида, жумладан, муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоят бўйича YouTube’дан унинг клипларидан бири ўчириб ташланганидан кейин ҳам янграган эди. Ўшанда санъаткор халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли экани ва унинг ижодий меросига даъвогарлик қилишини айтганди.
Изоҳлар мавжуд емас