Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбек эстрада актёри, хонанда ва қизиқчи Мирзабек Холмедов расман Ўзбек давлат сатира театрига директор этиб тайинланди.
Холмедов 1961 йилда Тошкентда туғилган ва узоқ йиллар давомида истеъдоди билан томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.
Мирзабек Холмедов бир қатор нуфузли мукофотларга эга. У "Юморист-89" (Ўзбекистон ССР) танловининг ғолиби бўлган. 1992 йилда Малайзия Миллий кинони ривожлантириш корпорациясидан (Finas) диплом олган. 1998 йилда "Замин юлдузлари" миллий мукофоти, 2018 йилда "Фидокорона хизматлари учун" миллий мукофоти билан тақдирланган.
Изоҳлар мавжуд емас