Загрузка
Загрузка
Экспертлар: Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар экспорти нархларини  назоратга олиш тавсия этилмайди
Иқтисод

Экспертлар: Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар экспорти нархларини назоратга олиш тавсия этилмайди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати мева ва сабзавотларнинг экспорт нархларини назорат қилишга қарор қилган, аммо бу мамлакат экспортининг ривожланишигиа тўсқинлик қилади. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчиларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Яқинда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг мева-сабзавот экспорти нархларини тартибга солиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси мутахассислари ва мева-сабзавот сектори мутахассисларини хавотирга солмоқда. Уларнинг фикрича, экспортни қўлда бошқариш коррупция учун янги имкониятлар яратади, аммо бу соҳага ҳеч қандай ёрдам бермайди.

"Энди мамлакат ҳукумати сабзавот ва мевалар учун тавсия этилган экспорт нархларини белгилайди ва агар реал сотиш нархи 20% ёки ундан паст бўлса, у ҳолда маҳсулотни экспорт қилишнинг имкони бўлмайдиганга ўхшайди",- деб ҳисоблашмоқда EastFruit таҳлилчилари.

Бундан ташқари, тартибга солинадиган сабзавот ва мевалар рўйхати номаълум, у 2024 йил 1 майгача тасдиқланар экан. Эҳтимол, мамлакатнинг барча асосий экспорт позициялари давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар рўйхатига киритилиши мумкин.

"Давлат тавсия этилган нархларни ҳафтада бир марта янгилашни таклиф қилади, аммо уларни белгилан механизми максимал равишда ноаниқ қилиб қўйилган. Хусусан, ҳатто Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳам ташқи бозорларда нархларни белгилашда иштирок этаркан", – дея ҳайратда қолишмоқда экспертлар.

Бир қатор сабабларга кўра сабзавот ва мевалар учун бундай нарх назоратини амалда қўллаш мумкин эмас. EastFruit қуйидаги далилларни келтирмоқда:

1. Сабзавот ва мевалар, айниқса Ўзбекистонда экспортга ихтисослашган эрта пишадиган маҳсулотлар нархи бир ҳафта ичида тез-тез ўзгариб туради.

2. Бир хил турдаги сабзавот ёки меваларнинг нархи хилма-хилликка, калибрга, қадоқлашга ва бошқа кўплаб параметрларга боғлиқ ва 3-5 ёки ундан кўп бараварга фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун шартли "помидор" ёки "олма" учун битта тавсия этилган нархни белгилаш мумкин эмас.

3. Ўзбекистонда халқаро бозорларнинг сифатли нархлари мониторингини ўтказиш учун зарур мутахассислар йўқ ва уларни тайёрлаш камида 6 ой давом этади ва арзон бўлмайди.

4. Мутлақо ҳеч нарса бермайдиган бундай нарх мониторинги тизимини яратиш ва бошқариш харажатлари "яширин экспорт"дан олинадиган тахминий даромадлардан ошиб кетади. Аммо сабзавот ва меваларни экспорт қилиш шароитларининг ёмонлашувидан келиб чиқадиган йўқотишлар сезиларли бўлиши мумкин.

Сабзавот ва меваларни экспорт қилишда Ўзбекистон дуч келаётган жиддий муаммолар фонида экспортчилар ҳаётини мураккаблаштириш ва коррупция учун янги имкониятлар яратиш мантиққа тўғри келмайди. Бундан кўра, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ва экспорт етказиб беришни диверсификация қилиш имкониятларини соддалаштириш яхшироқдир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон иссиқхоналарда етиштирилган сабзавотларининг ташқи бозорларида Туркманистонга ўз ўрнини бериб қўйган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+