Загрузка
Загрузка
Марказий банк омонатлардан олинадиган фоизларга солиқ солиш таклифига муносабат билдирди
Иқтисод

Марказий банк омонатлардан олинадиган фоизларга солиқ солиш таклифига муносабат билдирди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк ижтимоий тармоқларда банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадларига 5 фоизлик солиқ жорий этилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда таъкидланишича, мазкур ғоя Фискал таҳлиллар институти томонидан илмий тадқиқот доирасида илгари сурилган бўлиб, ҳозирча расмий таклиф сифатида кўриб чиқилмаяпти.

Марказий банк маълумотига кўра, институт томонидан илгари сурилган ташаббус фақат илмий-таҳлилий тақдимот доирасида баён этилган.

Шунингдек, регулятор қайд этишича, илмий муассасаларнинг халқаро тажрибани ўрганиб, турли таклифларни ишлаб чиқиши табиий жараён ҳисобланади. Бироқ бундай ташаббусларни баҳолашда уларнинг банк тизими, молиявий барқарорлик, банкларнинг ресурс базаси ҳамда молиявий ресурслар қийматига таъсири ҳар томонлама таҳлил қилинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...