Загрузка
Загрузка
Сангинов раҳбарлигидаги Ўзбекнефтгазда "Долзарб 100 кунлик"нинг ярмида нималарга эришилди?
Иқтисод

Сангинов раҳбарлигидаги Ўзбекнефтгазда "Долзарб 100 кунлик"нинг ярмида нималарга эришилди?

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекнефтгаз жамиятида амалга оширилаётган "Долзарб 100 кунлик" дастурининг дастлабки 50 кунлигида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, харажатларнинг 1,1 триллион сўмга қисқартирилиши ҳамда Uzbekistan GTL заводида синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўрсаткичининг 318 фоизга етгани қайд этилган. Ушбу натижалар жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган тизимли трансформация жараёнларининг асосий қисми ҳисобланади.

Январь ойида Ўзбекнефтгаз бошқарув раиси Абдуғани Сангинов нефть базалари фаолиятидаги тизимли муаммолар ва улкан қарздорлик сабабли соҳада "Долзарб 100 кунлик" доирасида "фавқуллода ҳолат" эълон қилганди.

Кеча унинг ярим бўйича ҳисобот тақдим қилинди.

Молиявий самарадорликни таъминлаш доирасида товар ва хизматлар харидларини мақбуллаштириш орқали 766 миллиард сўм, лойиҳаларни оптималлаштириш ҳисобига 154 миллиард сўм тежалган. Шунингдек, Марказий аппарат ходимлари сони 29 фоизга қисқартирилиб, бошқарув тизими соддалаштирилган.

Иқтисод қилинган маблағларнинг 280 миллиард сўми ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, хусусан, янги ётоқхона, ошхоналар қуриш ва транспорт таъминотини янгилаш каби ижтимоий лойиҳаларга йўналтирилмоқда.

Ишлаб чиқариш секторидаги ҳолат таҳлилига кўра, жорий йилда 103 та қудуқни бурғилаш, шундан 58 таси излов-қидирув қудуғи бўлиши режалаштирилган. Ҳисобот даврида 6500 квадрат километр майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 2,5 баробар кўпдир. Асосий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмида барқарор ўсиш кузатилиб, табиий газ (109,4 фоиз), газ конденсати (109,1 фоиз) ва суюлтирилган газ (108,2 фоиз) бўйича белгиланган режалар ортиғи билан бажарилган.

Дастурнинг кейинги ярмида ҳам ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва молиявий интизомни сақлаб қолиш устувор вазифа бўлиб қолиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекнефтгазнинг янги раҳбари сифатида Абдуғани Сангинов утган йилнинг декабрь ойида сайланган эди. Янги раҳбар қурувчилик сохасида катта тажриба эга.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...