Загрузка
Загрузка
Ўзбекнефтгазда "фавқулодда ҳолат": 322 миллиард сўмлик қарздорлик аниқланди, 5 нафар раҳбар ишдан олинди
Иқтисод

Ўзбекнефтгазда "фавқулодда ҳолат": 322 миллиард сўмлик қарздорлик аниқланди, 5 нафар раҳбар ишдан олинди

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекнефтгаз бошқарув раиси Абдуғани Сангинов нефть базалари фаолиятидаги тизимли муаммолар ва улкан қарздорлик сабабли соҳада "Долзарб 100 кунлик" доирасида "фавқуллода ҳолат" эълон қилди.

Ўтган йиғилишда 2025 йил якунлари бўйича нефть базаларининг аҳволи қониқарсиз деб топилган. Энг асосий муаммо — маҳсулотни олдиндан тўловсиз, ноқонуний тарзда тарқатиш оқибатида юзага келган 322,5 миллиард сўмлик дебитор қарздорликдир. Ушбу маблағнинг 75 фоизи (243,2 миллиард сўм) қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри келади ва энг ачинарлиси, бунинг 158 миллиард сўми "умидсиз қарз"га айланиб бўлган.

Йил давомида жиддий камчиликларга йўл қўйгани ва назоратни бой бергани учун Термиз, Жиззах, Мароқанд, Кучлик, Тўрақўрғон нефть базалари раҳбарлари лавозимидан озод этилган.

Хусусан, Бухоро нефть қайта ишлаш заводи олдидаги қарздорлик кескин ошган. Мавжуд сиғимлар ва ер майдонлари бўш турибди, бу эса ортиқча харажатларга сабаб бўлмоқда.

Йиғилишда соҳадаги коррупция ва талон-торожликка қарши курашиши керак бўлган масъуллар фаолияти "ноль" деб баҳоланган. Нефть базаларини соғломлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс дастур ишлаб чиқилиши ва ҳар бир литр ёқилғининг ҳисоб-китоби қатъий назоратга олиниши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекнефтгазнинг янги раҳбари сифатида Абдуғани Сангинов утган йилнинг декабрь ойида сайланган эди. Янги раҳбар қурувчилик сохасида катта тажриба эга. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...