Загрузка
Загрузка
Тошкент марказидаги Автомобиль йўллари қўмитаси биноси 242 миллиард сўмга сотилди
Иқтисод

Тошкент марказидаги Автомобиль йўллари қўмитаси биноси 242 миллиард сўмга сотилди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Автомобиль йўллари қўмитасининг маъмурий биноси очиқ аукцион орқали 242 миллиард сўмга ўз эгасини топди. Савдода Қобилжон Норбеков энг юқори нарх таклиф қилиб, ғолиб деб топилган.

Бугун, 18 декабрь куни бўлиб ўтган кимошди савдосида сотилган ушбу объект учун маблағлар ғолиб томонидан белгиланган муддат ичида бўлиб-бўлиб тўланади. Мазкур бинонинг сотилиши давлат идораларини босқичма-босқич "Янги Тошкент" шаҳрига кўчириш режаси доирасида амалга оширилди.

Сотилган кўчмас мулк пойтахтнинг энг нуфузли - Мирзо Улуғбек тумани, "Ҳамид Олимжон" метро бекати яқинида жойлашган. Майдони 1 гектардан ортиқ.

Бино 1975 йилда қурилган бўлиб, барча зарур коммуникация тармоқлари (сув, газ, электр, канализация) билан таъминланган.

Келишув шартларига кўра, Автомобиль йўллари қўмитаси 3 йил ичида бинони тўлиқ бўшатиб бериши лозим. Агар Қўмита учун "Янги Тошкент" ҳудудида қурилаётган янги маъмурий бино муддатидан олдин битказилса, объект харидорга белгиланган вақтдан олтироқ топширилади.

Ҳозирда Қўмитанинг янги шаҳарга кўчиб ўтиш жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонда E-auksion платформасида умумий 35,6 триллион сўмлик 289 мингдан ортиқ савдолар бўлиб ўтганди. Шундан 233,5 мингта лот сотилган. Уларни сотиш натижасида давлат 16,9 триллион сўм даромад олган эди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...