Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йилнинг биринчи ярмида UzAuto Motors фойдаси сезиларли даражада камайди. Компаниянинг соф фойдаси 27,5 фоизга - 1,91 трлн сўмдан 1,38 трлн сўмга, ички бозордаги улуши эса 90,2 фоиздан 82,2 фоизга камайди.
Ҳисоботга кўра, "UzAuto Motors"нинг январь-июнь ойларидаги умумий даромади 21,2 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилнинг шу даврига (23,4 трлн сўм) нисбатан 9,5 фоизга камайган. Шу билан бирга, маҳсулот таннархи 6,4 фоизга - 17,8 трлн сўмгача, сотиш рентабеллиги эса 8,2 фоиздан 6,5 фоизгача камайди.
Қизиғи, иккинчи чоракда компаниянинг аҳволи бироз яхшиланди. Январь-март ойларида соф фойда икки бараварга - 1,3 трлн сўмдан 637 млрд сўмга камайган бўлса, апрель-июнь ойларида бу кўрсаткич 619 млрд сўмдан 759 млрд сўмга ошди. Мутахассислар буни 2025 йил 1 майдан бошлаб импорт қилинадиган электромобиллар учун утилизация йиғимининг оширилиши билан боғламоқда, бу эса маҳаллий машиналарга бўлган талабни кучайтирди.
Қўшимча қилиш жоизки, жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон бозорида 135 922 та автомобиль сотилган бўлиб, бу ўтган йилга (158 474) нисбатан 22,5 мингтага камдир. Асосий пасайиш Chevrolet сотувларига тўғри келди: улар 142 891 донадан 111 830 донагача, яъни 31 061 донага камайди.
Шу фонда "UzAuto Motors"нинг ички бозордаги улуши 90,2 фоиздан 82,2 фоизга тушди. Компания бу даврда ўйлаб топган ягона нарса - янгиланган "Chevrolet Tahoe"ни нақ бир ярим миллиард сўмга ишлаб чиқариш.

Изоҳлар мавжуд емас