Туркияда таниқли актриса Ханде Эрчелни ҳибсга олишга ордер берилди
Дунё

Туркияда таниқли актриса Ханде Эрчелни ҳибсга олишга ордер берилди

59

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноий иш доирасида ўзбек томошабинлари орасида "Маликам энди қара" сериалидаги роли орқали таниш юлдуз Ханде Эрчелни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мазкур иш бўйича жами 15 кишига нисбатан ордер берилган бўлиб, уларнинг 14 нафари аллақачон қўлга олинган.

Айни пайтда хорижда бўлиб турган актриса вазиятга ойдинлик киритиш учун ватанига қайтишга ва зарур кўрсатмаларни беришга тайёрлигини маълум қилган:

"Мен ўз мамлакатимга қайтаман ва тегишли баёнотларни бериб, тергов билан ҳамкорлик қиламан", — дея таъкидлаган Эрчел ўз чиқишида.

Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда ва актрисанинг иштироки бўйича тафсилотлар очиқланмаган.

Маълумотга кўра, ушбу йирик амалиёт санъат олами вакиллари орасидаги гиёҳвандлик воситалари айланмасига қарши қаратилган. Ханде Эрчелнинг вакиллари ва актрисанинг ўзи айбловларни инкор этган ҳолда, ҳуқуқий тартибда ўз позициясини ҳимоя қилишини билдирмоқда.

Аввалроқ Туркия полицияси тўртта вилоятда ўтказган кенг кўламли тезкор тадбир давомида машҳур актёр Доғукан Гўнгўр ва ижтимоий тармоқ фаоли Бурак Олтиндағ билан биргаликда жами 23 кишини ҳибсга олган эди. Улар ҳам гиёҳванд моддаларни сақлаш ва бир қатор бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...