Ўзбекистон ҳар йили 20 тонна "қизил олтин" ишлаб чиқаради
Иқтисод

Ўзбекистон ҳар йили 20 тонна "қизил олтин" ишлаб чиқаради

83

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги заъфарон плантацияси 400 гектардан 2 минг гектаргача оширилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ушбу ёрқин зиравор анъанавий равишда дунёдаги энг қиммат маҳсулотлар рўйхатига киритилган. Ҳақиқий заъфарон грамми учун 10-20 долларга сотилади. Ҳосил яхши бўлмаган йилларда унинг нархи янада ошиши мумкин.

Келгуси уч йил ичида ушбу агросаноат лойиҳасига инвестицияларни 80 миллион еврога, заъфарон ишлаб чиқаришни 1,8 тоннадан 20 тоннагача ошириш режалаштирилган. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу режаларни шахсан маъқуллаб, заъфарон етиштириладиган майдон ва унинг экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган.

Ўзбекистон заъфарони USDA ORGANIC сертификатига эга ва Италия, Австрия, Голландия, Франция, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Шунингдек, АҚШ бозорига кириш учун Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) рухсати олинган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидан олинмаган тушум учун жавобгарлик пасайтирилди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...