Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда экспорт божхона тартиб-таомилларидаги айрим чекловлар бекор қилинмоқда
Иқтисод

Ўзбекистонда экспорт божхона тартиб-таомилларидаги айрим чекловлар бекор қилинмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қонунчилик палатаси экспорт жараёнларини Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) стандартларига мувофиқлаштириш ва тадбиркорларга қулайлик яратишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. 31 март куни бўлиб ўтган мажлисда "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ҳужжат кўриб чиқилди. 

Янги тартиб маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилади.  

Экспорт соҳасида Президент ва Ҳукумат қарорлари асосида экспорт қилинадиган буюм ва маҳсулотлар учун алоҳида рухсатнома олиш тартиби бекор қилинмоқда. 

Лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга қўлланиладиган жарималар рўйхатидан экспортга оид чекловлар чиқариб ташланмоқда. 

Белгиланаётган нормалар миллий қонунчиликни халқаро савдо қоидаларига мослаштириш, рақобатбардошликни ошириш ва экспортдаги тўсиқларни бартараф этишни кўзда тутади. 

Депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинган ушбу қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектлари учун экспорт амалиётларини соддалаштириш ва мамлакатнинг халқаро савдо майдонидаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо шартлари тўғрисида расман келишиб олганди. Томонлар товар ва хизматлар бозорларига кириш тўғрисидаги якуний протоколни имзолагандилар, бу республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишидан олдинги сўнгги қадамлардан бири бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...