Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда энг харидоргир олтин қуймаларининг нархи 8,8 миллион сўмгача ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда энг харидоргир олтин қуймаларининг нархи 8,8 миллион сўмгача ошди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 17 октябрь ҳолатига кўра, Марказий банкнинг маълумотига кўра, 1 грамм олтин 1,76 миллион сўмга баҳоланмоқда — бу кечаги нархга нисбатан 3,7 фоизга қимматроқ.

Энг харидоргир — оғирлиги 5 грамм бўлган қимматбаҳо металл қуймаси учун 8,8 миллион сўм тўлаш талаб этилади. Шу тариқа, 5 граммлик олтин қуйма бир кунда 318 минг сўмга қимматлашди.

Ички бозордаги қимматбаҳо металл нархи йил бошидан бери 44-марта рекорд даражада янгиланди. Жорий йилнинг январь ойидан буён олтин нархи 55,45 фоизга, сўнгги бир йил мобайнида эса 55,06 фоизга ошган.

Экспертлар фикрича, қимматбаҳо металлга бўлган талабнинг кескин ортишига АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятларининг кучайиши ҳамда октябрь ойи бошидан бери давом этаётган АҚШ ҳукуматидаги шатдаун сабаб бўлмоқда. Бу эса глобал инвесторларни хавфсизликни таъминловчи активлар — жумладан, олтинга юз тутишга ундаётгани таъкидланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...