Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Қозоғистоннинг яна бир йирик банк филиали очилади
Иқтисод

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг яна бир йирик банк филиали очилади

82
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Евроосиё банки" Ўзбекистон бозорига келмоқда. Бу Қозоғистондан мамлакатимизда филиал очадиган иккинчи банк бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон Марказий банки “Евроосиё банки”ни Тошкентда рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бу қўшни мамлакатдан республикамиз ҳудудида филиал очадиган иккинчи банк ҳисобланади. 2019 йилдан буён Ўзбекистонда Қозоғистон Халқ банкининг шўъбаси “Tenge Bank” фаолият кўрсатмоқда.

"Евроосиё банки" активлари бўйича Қозоғистоннинг энг йирик ўнта банки қаторига киради. Бош офис Олмаотада жойлашган. Молия ташкилотининг Қозоғистон ҳудудида 19 та минтақавий филиали ва 119 та ҳисоб-китоб касса бўлинмалари мавжуд.

Таъкидлаш керакки, банк акцияларининг 100 фоизи "Евроосиё молия компанияси" АЖга тегишли бўлиб, унинг якуний бенефициарлари Иброҳимовлар оиласи (Forbes Kazakhstanнинг энг бой бизнесменлари рейтингида 8 –ўрин) - 33,3 %, тадбиркор Александр Машкевич - 33,3 % ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Патох Шодиев - 33,3 %.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...