Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. У Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга йўллаган табрик телеграммасида қайд этилган. Президент халқимизни 34 йиллик Мустақиллик байрами билан табриклади.
Эрдўған ўз табригида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги катта ютуқларини таъкидлади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида умумий тарихий ва маданий қадриятларга асосланган, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаол ҳамкорликка эътибор қаратди.
"Шу муносабат билан Туркия–Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши доирасида сизнинг гўзал мамлакатиингизни ташриф буюриш имкониятини катта интиқлик билан кутмоқдаман", — дейилади Эрдўғаннинг телеграммаси матнида.

Изоҳлар мавжуд емас