Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,3 фоизгача пасайганига қарамай гўшт ва коммунал тўловлар кескин қимматлашган
Иқтисод

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,3 фоизгача пасайганига қарамай гўшт ва коммунал тўловлар кескин қимматлашган

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Статистика агентлиги 2025 йил якунлари бўйича истеъмол секторидаги нархлар ўзгариши ҳақида ҳисобот берди. Унда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари нархида сезиларли ўсиш кузатилган.  

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги 9,8 фоизлик ўсишга нисбатан 2,5 фоиз пунктга паст бўлса-да, хизматлар соҳасидаги инфляция 13,9 фоиз билан юқорилигича қолмоқда. Хусусан, аҳоли учун энг муҳим бўлган суяксиз мол гўшти 25 фоизга, қўй гўшти эса 26,8 фоизга қимматлашган. 

Йил давомида мева-сабзавотлар ва ёғ маҳсулотлари нархида кескин тебранишлар кузатилган. Лимон нархи қарийб икки баробарга (96,4 фоиз), цитрус мевалар эса умумий 33,6 фоизга ошган. Шунингдек, пахта ёғи (17,7 фоиз) ва кунгабоқар ёғи (12,7 фоиз) нархи кўтарилган. Аксинча, гуруч (16,6 фоиз), тухум (14,5 фоиз), шакар ва ун маҳсулотлари арзонлашгани қайд этилган. 

2025 йилда энг катта нарх босими коммунал соҳага тўғри келди. Тармоқ гази 39,2 фоиз, ичимлик суви ва канализация 35,1 фоиз, метан гази 29,9 фоиз, электр энергияси 18,8 фоизга қимматлашган. 

Транспорт соҳасида авиачипталар 22 фоизга, ҳайдовчилик курслари эса рекорд даражада 59 фоизга ошган. Бензин нархи маркасига қараб 12 фоиз атрофида қимматлашган бўлса, фақатгинп пропан 10,5 фоизга арзонлашган. 

Тиббий хизматлар ўртача 6-8 фоизга, боғча тўловлари 17 фоизга, мобиль алоқа тарифлари эса 15,1 фоизга юқорилаган. Ҳудудлар кесимида энг юқори инфляция Қорақалпоғистон ва Фарғонада (7,7 фоиз), энг паст кўрсаткич эса Жиззах вилоятида (6,7 фоиз) қайд этилган. Олий таълим соҳасидаги контракт миқдорлари йил давомида ўзгаришсиз қолган. 

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк асосий прогнозда умумий инфляция 2026 йил охиригача 7% пасайишини, ташқи инфляцион босимнинг камайиши ва инфляцион кутилмалар барқарорлашиши натижасида 2027 йилда инфляция 5% таргет даражасигача тушиши мумкинлиги маълум қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...