Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати концепциясига кўра, 2026 йилда реал ЯИМ ўсиши 5,5–6,5% даражасида, 2027–2028 йилларда эса 6–7% атрофида прогноз қилинмоқда.
Банк асосий прогнозда умумий инфляция 2026 йил охиригача 7% пасайишини, ташқи инфляцион босимнинг камайиши ва инфляцион кутилмалар барқарорлашиши натижасида 2027 йилда инфляция 5% таргет даражасигача тушиши кутилмоқда. 2028 йилдан бошлаб инфляция шу ҳудудда шаклланиши режалаштирилган.
Пул-кредит сиёсати макроиқтисодий сценарий ва эҳтимолий шокларга қараб мослаштирилади. Агар шоклар катта бўлса, қатъийлик чоралари ва муддатлар ўзгариши мумкин.
Прогнозлар хусусийлаштиришнинг давом этиши, ички ва хорижий инвестициялар ўсиши, кредитлаш суръатининг яхшиланиши ва иқлим хатарларининг минимал бўлиши каби шартларга асосланган.
Аввалроқ, Марказий банк бошқаруви 24 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставка 14% даражасида сақланиши тўғрисида қарор қабул қилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас