Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда жорий йилда савдо хизматлари ҳажми 108 триллион сўмдан ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда жорий йилда савдо хизматлари ҳажми 108 триллион сўмдан ошди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–август ойларида мамлакат бўйлаб жами 108,4 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган.

Маълум қилинишича, мазкур хизмат турининг жами бозор хизматлари ҳажмидаги улуши 17,2 фоизни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми қуйидагича тақсимланган:

▪️ Тошкент шаҳри — 39,8 трлн сўм

▪️ Тошкент вилояти — 9,8 трлн сўм

▪️ Фарғона вилояти — 8,2 трлн сўм

▪️ Самарқанд вилояти — 7,5 трлн сўм

▪️ Наманган вилояти — 6,2 трлн сўм

▪️ Андижон вилояти — 6,1 трлн сўм

▪️ Қашқадарё вилояти — 5,9 трлн сўм

▪️ Бухоро вилояти — 5,5 трлн сўм

▪️ Сурхондарё вилояти — 5,3 трлн сўм

▪️ Жиззах вилояти — 3,4 трлн сўм

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 3,4 трлн сўм

▪️ Навоий вилояти — 3,0 трлн сўм

▪️ Хоразм вилояти — 2,9 трлн сўм

▪️ Сирдарё вилояти — 1,4 трлн сўм

Савдо хизматлари ҳажмининг ўсиши ички бозор фаоллиги ортиб бораётганини ва истеъмол ҳажми ошганини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...