Загрузка
Загрузка
Ҳасти Имом мажмуаси яқинида йўлда чўкиш кузатилди
Жамият

Ҳасти Имом мажмуаси яқинида йўлда чўкиш кузатилди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳридаги Ҳасти Имом мажмуаси яқинида жойлашган туннель устида йўл қисман чўкиши кузатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, айни пайтда ушбу ҳудудда транспорт ҳаракати қийинлашган ва айрим автомобилларга шикаст етган. 

Гувоҳларнинг айтишича, Тошкент шаҳридаги Қорасарой ва Зарқайнар кўчаларини боғловчи туннель устида йўл сатҳида пастлик пайдо бўлган. 

Шу сабабли айрим автомобиллар, хусусан енгил машиналар ушбу жойдан ўтишда қийналмоқла. 

Ҳайдовчилар бир-бирини эҳтиёт бўлишга ва имкони бўлса, ушбу йўналишдан вақтинча фойдаланмасдан айланма йўллардан ҳаракатланишга чақирмоқда. 

Ҳозирча расмий идоралар томонидан ҳолат сабаблари ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий маълумот берилмаган. 

Маълумот учун, 12 март куни Тошкент шаҳридаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги кўприкда ҳам фавқулодда ҳолат кузатилиб, иншоотнинг тиргак девори ўпирилиб тушган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...