Загрузка
Загрузка
Ҳайдовчилага жарима балларини ҳисоблашда қандай имтиёзлар мавжуд?
Жамият

Ҳайдовчилага жарима балларини ҳисоблашда қандай имтиёзлар мавжуд?

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда камера ва радарлар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳам жарима балларини ҳисоблаш тизими тўлиқ йўлга қўйилди. Шу билан бирга, ҳайдовчилар учун тўпланган балларни камайтириш ва имтиёзларга эга бўлиш имкониятлари тақдим этилмоқда.

Янги тартибга кўра, агар ҳайдовчи охирги марта жарима бали олган кунидан бошлаб олти ой давомида янги қоидабузарлик содир этмаса, унинг умумий жарима балларидан икки балл чегириб ташланади. Борди-ю, ҳайдовчининг тўплаган баллари икки баллдан кам бўлса ва у олти ой давомида қоида бузмаса, мавжуд барча баллари бекор қилинади. Бундай ҳолатда балларни ҳисоблаш жараёни кейинги қоидабузарлик содир этилган вақтдан бошлаб янгидан юритилади.

Намунали ҳайдовчиларни рағбатлантириш мақсадида алоҳида имтиёз ҳам кўзда тутилган. Хусусан, агар шахс 12 ой мобайнида бирорта ҳам жарима бали олмаган бўлса, у кейинги содир этган биринчи қоидабузарлиги учун белгиланадиган жарима баллидан озод этилади.

Шунингдек, тизимда юзага келиши мумкин бўлган хатоликлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Агар қоидабузарлик бўйича чиқарилган қарор ваколатли органлар ёки суд томонидан бекор қилинса, ушбу ҳолат учун ҳисобланган жарима баллари ҳам тизимдан автомат равишда олиб ташланади.

Мутахассислар ҳайдовчиларни йўлларда ҳушёр бўлишга ва жарима баллари бўйича фақат расман тасдиқланган маълумотларга таянишга чақиради. Эслатиб ўтамиз, бир йил давомида жарима балларининг умумий миқдори 12 баллга етган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Эслвтиб ўтамиз, 2025 йилнинг июль-октябрь ойдари давомида 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари қўлланилганди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони 6 фоиздан кўпроққа, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар сони эса 31,2 фоизга камайган эди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...