Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 18 октябрь куни мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида об-ҳаво мусаффо ва ёғингарчиликсиз бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида эса кечга яқин айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 7–12 м/с атрофида, ҳаво ҳарорати 21–26°С даража бўлиши кутилмоқда.
Пойтахт Тошкентда об-ҳаво барқарор бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, ҳарорат 23–25°С атрофида сақланади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир кутилмайди. Шамол тезлиги 7–12 м/с, ҳарорат эса 15–20°С атрофида бўлади.
19 октябрь, якшанба куни, Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво барқарор бўлиб, аксар ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз пасайиши мумкин.
Марказий ҳудудларда кундузи ҳарорат 18–23°С, жанубда 21–26°С, шимолда эса 13–18°С атрофида бўлиши кутилмоқда.
Кечаси ҳарорат ҳудудларга қараб 3–12°С илиқ бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас