Загрузка
Загрузка
Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди
Жамият

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 ноябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида 5 кунлик иш ҳафтаси режими расман жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу тизимни ташкил этишнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлади. 

Янги тартибга кўра, тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга қулай шароит яратиш мақсадида иш вақти меъёрлари аниқ белгилаб қўйилган. Энг муҳими, иш ҳафтаси қисқариши муносабати билан ходимларнинг иш ҳақи миқдори камайтирилмайди. 

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган. Зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида, шунингдек, юқори руҳий ва ақлий зўриқиш билан ишловчилар учун ҳам қисқартирилган иш вақти меъёри сақлаб қолинади. Тиббиёт ходими бўлмаган бошқа штатдаги техник ходимлар учун эса иш ҳафтаси 40 соатни ташкил этади. 

Тиббий хизматнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги иш тартиби жорий этилди: 

  • Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида душанба-жума кунлари соат 08:00 дан 20:00 гача фаолият юритади. Шанба кунлари эса соат 08:00 дан 14:00 гача навбатчилик тизими асосида хизмат кўрсатилади. 

  • Асосий иш вақти 08:00 дан 16:00 гача, қўшимча навбатчилик эса 16:00 дан 20:00 гача этиб белгиланган. 

  • Стационарларда (Шифохоналар) навбатчилик тизими доимий (24/7) асосда сақланиб қолади. Сменалар ходимлар ўртасида адолатли тақсимланиши назоратга олинади. 

Мазкур ўзгаришлар муносабати билан барча давлат тиббиёт муассасаларида ички меҳнат тартиби қоидалари ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади. Навбатчилик жараёнлари вазирликнинг тегишли буйруғи асосида тартибга солинади. Ушбу ислоҳот тиббиёт соҳаси вакилларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш билан бирга, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тизимли ташкил этишга хизмат қилади. 

Аввалроқ Ўзбекистонда гематологик ва онкогематологик беморларни даволашнинг замонавий усуллари жорий этилиши режалаштирилганди. Илдиз ҳужайралари банкларини яратиш ва уларни трансплантация қилишни йўлга қўйиш, шунингдек, ген ва иммун терапиясини ривожлантириш мақсад қилинган. Беморлар сифатли дори-дармон ва зарур сарфлов материаллари билан, тиббиёт муассасалари замонавий асбоб-ускуна ва молиялаштириш воситалари билан таъминланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...