Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Меҳнат мигрантларига иш визаси, чипталар ва чет элга ишлаш учун билимларни баҳолаш харажатларининг бир қисмини қоплаш ёрдам берилади. Бундан ташқари, хорижий давлатларда ўзбекистонликларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш учун 24 соатлик колл-марказлар ташкил этилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Куни кеча Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясини тартибга солиш ва хорижий мамлакатларга ишга кетаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар билан танишиб чиққан.
Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қайта ташкил этилмоқда. Агентлик директори ҳам бандлик вазирининг ўринбосари, ҳам меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси раҳбари бўлади.
Ўзбекистоннинг Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия ва Япониядаги элчихоналари ва консулликларида меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида эса агентлик вакили лавозимини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, чет элда фуқароларимиз муаммоларини тезкор ҳал этиш учун 24 соатлик колл- марказлари ташкил этилади.
Маҳаллаларда хорижга ишга боришни хоҳловчиларни аниқлаш бошланади. Ушбу номзодлар "Онлайн маҳалла" платформасига киритилади, сўнгра хорижий иш берувчиларнинг танловларига таклиф қилинади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қошида чет тилларини ўқитиш ва ишга мақсадли тайёргарлик маркази очилади. Тил бўйича халқаро сертификат ёки унга тенглаштирилган сертификат олганларга тил ўрганиш харажатларининг 50 фоизини қопланади.
Шунингдек, давлат иш визаси, чипталар, чет тилини билиш ва касбий малакани баҳолаш харажатларининг бир қисмини қоплайди.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ҳам ёрдам кўрсатилади-уларга шахсий томорқада тадбикорликни бошлаш учун молиявий ёрдам кўрсатилади, кичик бизнесни бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилади ва бепул тиббий кўрикдан ўтишга кўмаклашилади.
Ота-онаси чет элда ишлайдиган болаларга “Инсон” марказлари ижтимоий ёрдам кўрсатадилар.
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган корхоналар йил давомида шу тоифадаги ҳар-бир ходим учун 500 минг сўм миқдорида ойлик субсидия олишлари мумкин. Бу йил бунинг учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Эслатиб ўтамизки, 2023 йилда 38 мингдан зиёд ўзбекистонлик хорижда иш топишга муваффақ бўлган. Хусусан, юртдошларимиз биринчи марта Буюк Британия ва Германияга ишга юборилган.
Изоҳлар мавжуд емас