Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг 2025 йил 18 декабрдаги ПҚ–383-сонли қарори билан аҳолига ҳудудларда сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатишнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Мазкур ҳужжат асосида Андижон ва Тошкент шаҳарларида муваффақиятли синовдан ўтган тажриба энди бутун республика бўйлаб кенгайтирилади.
2026–2027 йиллар давомида Андижон шаҳри ва Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги модел асосида яна 20 та ҳудудий марказ иш бошлайди.
Марказларда реабилитация, физиотерапия, даволаш-жисмоний тарбия ҳамда беморларни парваришлаш каби комплекс хизматлар кўрсатилади.
Бу жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалар, айниқса, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларнинг жамиятга мослашуви ва интеграцияси устувор вазифа этиб белгиланган.
Имтиёзли шартларда хизмат олиш учун фуқаролар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидан йўлланма олишлари лозим.
Хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ барча жараёнлар ва навбатлар қоғозбозликсиз, тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.
Ушбу янги тизим ижтимоий хизматларнинг манзиллилигини ошириш ва муҳтож шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, қиш мавсумида Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалар 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берила бошланганди.

Изоҳлар мавжуд емас