Загрузка
Загрузка
Энди фақат соғлом фуқароларгина Ҳажга бориши мумкин
Жамият

Энди фақат соғлом фуқароларгина Ҳажга бориши мумкин

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги маълум қилишича, 2026 йилги Ҳаж мавсумида ҳар бир зиёратчи "Nusuk" платформаси орқали олинган "тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома"га эга бўлиши шарт. Ушбу ҳужжат Ҳаж визасини олиш учун мажбурий ҳисобланади.

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳаж сафарини ташкил этувчи барча идораларга зиёратчиларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг соғлиғи сафарга мос эканлигини аниқлаш мажбуриятини юклатган. Мазкур талаб ҳожиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Тиббий кўрикдан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан Ҳаж визасини олиш имкони мавжуд эмас.

Баёнотда қайд этилишича, қуйидаги ҳолатларда зиёратчиларга Ҳаж сафарига чиқишга рухсат берилмайди:

• диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги;
• енгил жисмоний юкламада ҳам намоён бўладиган юрак етишмовчилиги;
• доимий кислород қўллашни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;
• оғир босқичдаги жигар циррози;
• оғир руҳий ёки неврологик бузилишлар;
• кексалик деменцияси;
• ҳомиладорликнинг охирги уч ойи ёки юқори хавфли ҳомиладорлик ҳолатлари;
• фаол юқумли касалликлар (масалан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва бошқалар);
• кимётерапия ёки иммунитетни пасайтирувчи даволаш жараёнида бўлган фаол онкологик касалликлар.

Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги ёлғон маълумот тақдим этган ёки талабларни бузган шахслар ва ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини огоҳлантирди.

Шу муносабат билан “Ҳаж ва Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши барча зиёратчиларни мазкур талаб ва қоидаларга қатъий амал қилишга чақирмоқда. Кенгаш аъзоларининг таъкидлашича, ушбу чора-тадбирлар ҳожиларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...