Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маъмурий баённомаларни почта орқали етказиб бериш хизмати тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон почтаси" компанияси матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур хизматнинг тўхтатилишига Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси томонидан 2026 йил учун шартнома тузилмагани сабаб қилиб кўрсатилган. Эндиликда ҳайдовчилар жарималар тўғрисидаги маълумотларни бошқа электрон каналлар орқали кузатиб боришлари керак бўлади.
"Ўзбекистон почтаси" ҳолат юзасидан яқин вақт ичида қўшимча маълумотлар берилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган ноодатий тўй кортежи иштирокчилари ЙҲХБ томонидан аниқланиб, қонуний чора кўрилганди.

Изоҳлар мавжуд емас