Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 11 февраль куни соат 09:00 дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти босқичма-босқич тикланади.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, чекловларнинг бекор қилиниши республиканинг барча вилоятларини, шу жумладан Фарғона водийси ҳудудларини ҳам қамраб олади. Шохобчалар ўз ишини белгиланган жадвал асосида, одатий тартибда давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ газ босими пасайиши ва аҳолига табиий газ етказиб бериш устуворлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган эди. Эртагадан бошлаб тизим босқичма-босқич нормал ҳолатга келтирилади.

Изоҳлар мавжуд емас