Загрузка
Загрузка
Фарғонада 52 ёшли аёл эри ва фарзандларидан алимент ундириб олди
Жамият

Фарғонада 52 ёшли аёл эри ва фарзандларидан алимент ундириб олди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон туман бўлими томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида, ўз оиласи томонидан эътиборсиз қолдирилган аёлнинг моддий таъминот ҳуқуқи қонуний йўл билан тикланган.

Суд қарори ижросини таъминлаш давомида 52 ёшли аёлнинг фойдасига унинг қонуний эри ҳамда икки нафар вояга етган ўғлидан жами 27 миллион сўм маблағ ундирилган. Мазкур маблағнинг 9 миллион сўми эрдан моддий таъминот сифатида, 18 миллион сўми эса икки нафар фарзанддан алимент тўлови сифатида олиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, нафақат ота-она фарзандни, балки вояга етган ва меҳнатга лаёқатли фарзандлар ҳам ёрдамга муҳтож ота-онасини моддий таъминлаши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда отасига алимент тўламаган шахс 15 суткага қамалган эди. Суд қарори билан қарздор ўғил ўз отаси фойдасига ойлик даромадининг 50 фоизи миқдорида алимент тўлаши белгиланганига қарамай, ўз мажбуриятларини қасддан бажармай келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...