Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида ўрта босимли ер ости газ қувури шикастлангани сабабли 12 та кўп қаватли уй ва 10 та йирик истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
"Ҳудудгазтаъминот" матбуот хизматининг маълум қилишича, қувурга экскаватор зарар етказган. Ҳозирда мутахассислар таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.
Газ таъминоти шикастланишлар бартараф этилгандан сўнг дарҳол тикланишига ваъда берилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас