Загрузка
Загрузка
Кафолатсиз автомобиль бозори. Ўзбекистонда юзлаб шикоятлардан сўнг автосалонлар текширилди
Жамият

Кафолатсиз автомобиль бозори. Ўзбекистонда юзлаб шикоятлардан сўнг автосалонлар текширилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистондаги автосалонлар фаолиятида тизимли қоидабузарликларни аниқлади. Мутахассислар автомобиллар чакана савдоси билан шуғулланувчи 60 дан ортиқ компанияни текшириб чиқишди. Ўрганиш жорий йилда истеъмолчилардан келиб тушган 350 та мурожаат асосида ташкил этилди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Қўмита хабарига кўра, ўтказилган ўрганишлар давомида Сурхондарё вилоятидаги Roodel ва Riteyl каби бешта автосалоннинг KIA, Haval ва Chery маркаларига хизмат кўрсатувчи ўз сервис марказлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

39 та савдо шохобчасида давлат тилида фойдаланиш бўйича йўриқномалар мавжуд бўлмаган, Damas, Cobalt, Onix каби брендлар қўлланмаларида маълумотлар фақат рус ва инглиз тилларида тақдим этилган.

Шунингдек, кафолатли хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 13 та ҳолатда автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларининг кафолат муддатлари ўртасида номувофиқликлар аниқланган. Масалан, Auto Region Plus компанияси BYD автомобилларига 96 ойлик ёки 150 минг километрлик умумий кафолатни белгилаган бўлса, стартер батареяларига атиги 12 ойлик ёки 20 минг километрлик кафолат белгиланган. Худди шундай ҳолат UzAuto Motorsда Cobalt моделлари учун ҳам аниқланган.

Қўмитанинг қайд этишича, бугунги кунда автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш ҳолати бўйича ягона маълумотлар базаси мавжуд эмас. Ўрганиш натижаларига кўра, кафолат мажбуриятлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамизrb, ўтган йили қўмита UzAuto Motors ва "PSM-Автосавдо" автосалонига нисбатан истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун иш қўзғатган эди. Бунга Lacetti автомобилларининг бир неча бор ёниб кетиши сабаб бўлган. Фуқароларнинг мурожаатларига қарамай, ишлаб чиқарувчи ушбу муаммони ўз вақтида ҳал қилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...