Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 125 миллиард сўм солиқ тўлаган
Иқтисод

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қарийб 125 миллиард сўм солиқ тўлаган

22

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Йил бошидан буён Ўзбекистон ҳудудида электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий интернет компаниялари томонидан 124,8 миллиард сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44% га кўп.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил бошида Ўзбекистонда 63 та хорижий компания қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, 1 октябрга келиб уларнинг сони 73 тага етди.

Қуйидаги ўнта энг йирик хорижий компаниялар барча тўланган солиқларнинг 93 фоизини ташкил этди:

  • Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp, Messenger) – 35,2 миллиард сўм;
  • Apple – 35,1 миллиард сўм;
  • Google – 31,2 миллиард сўм;
  • OpenAI (ChatGPT) – 4 миллиард сўм;
  • Booking.com – 2,9 миллиард сўм;
  • TikTok – 2,6 миллиард сўм;
  • Netflix – 1,3 миллиард сўм;
  • Acca – 1,1 миллиард сўм;
  • Zoom – 1,1 миллиард сўм;
  • Amazon – 1,1 миллиард сўм.

Ўтган йилнинг энг йирик солиқ тўловчилари ўнлигидан Yandex Europa ва Xsolla чиқиб кетди. Amazon компанияси тўртинчи ўриндан ўнинчи ўринга пастлади.

Ҳисобот даврида хорижий компаниялар томонидан 1 триллион сўмликдан зиёд хизматлар кўрсатилган. Бу 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 46,5% га кўп.

Аввалроқ Facebook, Instagram, WhatsApp ва Threads ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...